Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев оламдан ўтган қиёфадошининг фарзанди учун тўй хизматда бир неча дақиқага ота бўлиб бергани ҳақида йиғлаб гапириб берди.

«Тўйдаги хизмат вақтида бир инсон икки дақиқа вақтингиз оламан деди. Нима десам? Сиз мени фарзандимга жуда ўхшайсиз. Фарзандим оламдан ўтган, набирам телевизордан чиқсангиз, дадам-дадам чиқдилар, нега дадам келмаяптилар деб савол бераверади? Келади отанг концертларда юрибди деб, отасининг ўлганини айта олмаганмиз. Ҳозир набирамга «қизим яхшимисан деб айтсангиз» деб илтимос қилдилар отахон. Шунда қизчанинг олдига бориб, ҳозир ишлашим керак, келаман деб таскин берганман. Ўша кун ҳеч қачон эсимдан чиқмайди» – деди Улуғбек Раҳматуллаев.

Улуғбек Раҳматуллаев бугунги кунда кўплаб қўшиқлар чиқармаётган бўсада, санъат соҳасида ўзининг мусиқалари билан фаолият юритиб келмоқда

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *