Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида «Nexia» 10-синф ўқувчисини уриб юборди. Бу ҳақда «Markaziy studiya» информацион дастурида хабар берилган.

Маълум бўлишича, ёши 24 да бўлган «Nexia» ҳайдовчиси Нурафшон кўчасидан Чорсу бозорига қарама-қарши томонда катта тезлик билан ҳаракатланиб кетаётган бўлган. Шу пайт машина йўлнинг пиёдалар ўтиши мумкин бўлмаган қисмидан кесиб ўтаётган 15 ёшли қизни уриб юборган. Хайдовчи уни шифохонага олиб бораётган вақтда қиз жон берган.

Хабарда шунингдек, Форобий кўчасидан 50 метр узоқликда пиёдалар учун мўлжалланган йўлак бўлганлиги қайд этилган. Ҳодиса содир бўлган йўлда талаб даражасида текис ва уни иккига ажратиб турувчи оқ чизиқлар ҳам бўлган

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *