Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироличаси Елизавета Иккинчига унинг турмуш ўртоғи – Эдинбург герцоги, шаҳзода Филипп вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Қуйидаги Шавкат Мирзиёевнинг йўллаган мактуби келтирилган.

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия

Бирлашган Қироллиги Қироличаси Елизавета II Ҳазрати Олияларига

Ҳазрати Олиялари!

Турмуш ўртоғингиз – Эдинбург герцоги, шаҳзода Филипп Ҳазрати Олийлари вафот этгани муносабати билан Сизга самимий таъзия ва ҳамдардлик изҳор этаман.

Буюк Британия халқи учун мусибатли бўлган ушбу дамларда Сиз учраган жудоликка қайғудошман.

Шундай оғир бир паллада Сиз, Ҳазрати Олияларига ва қироллик оиласининг барча аъзоларига сабр-тоқат ва бардамлик тилайман.

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *