Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украина шарқидаги вазиятни хавфли деб атади. «Чунки у ерда фуқаролар уруши қайта бошланишига оз қолди», дейди Песков. Бу ҳақида Риа нашри маълум қилди.

«Бизнинг ёнимизда бир мамлакат бор. Раҳбарият яна ички муаммони куч билан ҳал қилиш мумкин деб ўйлашини истисно қилмаймиз. Бу биз учун хавфли эмасми? Албатта бу хавфли. Хавфсизлигимизни таъминлаш учун чоралар кўришимиз керакми? “, – деди Кремль вакили Дмитрий Песков.

У шунингдек Германия канцлери Ангела Меркел Владимир Путин билан суҳбатда «Шарқий Украина ҳудудида Россия ҳарбий кучини чеклашни талаб қилган»и ҳақидаги даъволарни рад этди.

«Меркел ҳақиқатан ҳам биз Европада Россия қўшинларининг чегара ҳудудида тўпланишидан хавотирда эканлигимизни айтди. Ва бундан кейин давлат раҳбарининг тегишли тушунтиришлари берилди», – деди Песков.

Унинг таъкидлашича, мамлакат ичкарисида қўшинларнинг ҳаракатланиши Россия учун алоҳида масала.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *