Чехия президенти Милош Земан ногиронлар аравачасида ҳаракатлана бошлади. Бу касаллик фонида юзага келди — Земан оёқлар невропатиясидан азият чекади. Бу ҳақда 11 апрель куни маҳаллий «Блеск» газетасининг тармоқ телеканали томонидан тўғридан-тўғри эфирга узатилган интервьюсида маълум қилди. Унинг сўзларини ТAСС келтирмоқда.

Фото: «РИА Новости»

«Мен ногиронлар аравачасида ҳаракатланаман, чунки бу қулай. Оёқларимнинг ҳолати қониқарсиз», — деди Чехия президенти.

Давлат раҳбари расмий давлат тадбирлари пайтида шифокорлар томонидан тавсия этилган ушбу ҳаракатланиш воситасидан фойдаланишини таъкидлади.

2020 йил август ойида Земан қўлидаги жароҳати туфайли Прагадаги Марказий ҳарбий госпиталга ётқизилди. Шундан сўнг у операция қилинди. Шунингдек, 76 ёшли Чехия президенти диабет касаллигидан даволанмоқда. Вақти-вақти билан у режалаштирилган шифохонада муолажа олиб туради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *