Самарқанд вилояти Булунғур туманида 2021 йилнинг 4 апрель куни 240 килограмм номаълум ҳайвон гўшти олиб кетилаётган «Nexia» тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра туманда жойлашган “Юқори нуқта” ЙПХ масканида Самарқанд вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ва Давлат ветеринария хизмати ходимлари ҳамкорлигида “Қашқадарё-Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Нексия русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда, юкхонаси ҳамда салон қисмида ветеринария-санитария талабларига зид равишда келиб чиқиши номаълум бўлган, тахминан 240 кг. оғирликдаги гўшт маҳсулоти тўхтатиб қолинган.

Ушбу гўшт маҳсулотларини истеъмолга яроқли эканлигини текшириш мақсадида ундан намуналар олиниб, ветеринария-санитария экспертизаси лабораториясига юборилган.

Аввалроқ, Қашқадарёда уйида эшак сўйиб сотаётган шахслар қўлга олингани ҳақида хабар қилгандик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *