«Ювентус» «Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродов сотиб олиши мумкин. «Ювентус» клуби айни вақтда яна бир ҳужумчини харид қилишни жуда ҳам хоҳламоқда, сабаби жамоада марказий ҳужумчи фақатгина Алваро Моратадир.

Клуб январь ойидаги трансфер ойнасида Шомуродов ва бир неча ҳужумчилар вариантини ўрганган эди. Calciomercato нашри хабар беришича, «Ювентус» ҳали ҳам Шомуродовни ўз таркибига жалб қилишни хоҳлаётгани, аммо унинг ҳозирги нархи 7,5 млн евродан ошгани ҳақида ёзмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов А Серия 29- турга келиб 22 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол уришга эришди.

Маълумот учун, бугун «Ювентус» – «Женоа» учрашуви бўлиб ўтади, ўйин соат Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *