Таниқли телебошловчи Дилдора Рустамова устози Абдумўмин Ўтбосаровнинг ўлимидан кейин анча вақтгача ўзига кела олмагани ҳақида гапириб берди.

«Абдумўмин Ўтбосаровнинг ҳаётдан кетишлари мени яхшигина гангитиб қўйган. Ўша пайтда икки-уч ойгача ўзимга келолмаганим эслайман. Ҳаттоки саҳнага чиқа олмай қолгандим. Чунки мен илк саҳнага айнан шу устозим билан чиққанман. Шу дуэтни раҳбарият ёқтириб, йиллар давомида ҳеч бир тадбир иккаламизнинг иштирокимисиз ўтмасди. 31 декабрь куни Абдумўмин ака вафот этганидан кейин, 14 январь куни концерт бўлиши керак эди. Бу концертга ўз-ўзидан чиқа олмасдим, раҳбарият буни тўғри тушуниб, ўрнимга бошқа кишини таклиф қилишди. Байрамларга чақиришда, аммо саҳнага чиқишга куч топа олмаяпман. Охири июнь ойида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Тошкентдаги саммитида келмасанг бўлмайди дейишди, зўрға ўзимда куч топиб келганман» – дейди Дилдора Рустамова.

Айни вақтда Дилдора Рустамова бир қатор тадбирларда бошловчилик қилиб келмоқда. Бундан ташқари, телебошловчи кинолардаги дубляж жараёнларида ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *