Бугунги кунда Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги томонидан Хўжа Учқун маҳалласида Ёшлик кўчасини газлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу маҳалла ташкил этилгандан буён шу вақтгача газлаштирилмаган эди ва бу ҳол аҳолига кўплаб ноқулайликлар туғдирган, дея маълум қилмоқда туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Эндиликда муаммони бартараф этиш мақсадида, ушбу кўчага узунлиги 700 метр бўлган 76 диаметрлик паст босимли газ қувури тортилди.

1 дона газ тақсимлаш пункти (ГТТ) ўрнатилди, 150 погонометр газ қувури бўялди. Бугун яна 250 метр газ қувурини тортиш мўлжалланган”, дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, Хўжа Учқун маҳалласи 2013 йилда ташкил этилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *