2021 йил 25 март куни Навоий вилояти, Навбаҳор туманида яшаган, 1985 йилда туғилган аёл Навоий вилояти Перинтал марказининг “Жонлантириш” бўлимида вафот этган.

Маълум бўлишича, 16 март куни Навоий вилоят перинатал маркази гинекология бўлимига 12 ҳафталик ҳомиласининг нобуд бўлганлиги билан мурожаат қилган Навбаҳор тумани Ўзбекистон МФЙда яшовчи, 1985 йилда туғилган О.Ф  “Ҳомиладорлик 4. 14-хафта  4-кун туғруқ 3. Ривожланмай қолган ҳомила” ташхиси билан қабул қилинган.

Даволаш жараёнида 17, 23 ва 25 март кунлари анестезиолог ва реаниматологлар томонидан тавсиялар берилган ва буюрилган тавсиялар асосида даво муолажалари олиб борилганлигига қарамасдан 25 март куни “жонлантириш” бўлимида жон берган.

Аёлнинг қариндошлари ва фарзандлари аёлнинг ўлимига шифокорлар сабабчи эканлигини айтиб қўлларида “Шифокорлар сабаб биз онасиз қолдик” деган ёзув билан барча расмий ташкилотларга мурожаат қилишди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.