Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани 134 -умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси Шохнур Оққузиев ўқувчилардан бирининг акалари томонидан қаттиқ калтакланди. Бу ҳақда “Nasafnews” сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, ушбу воқеа жорий йилнинг 6 апрель куни содир бўлган.

6 апрель куни мактабда 6-А синфда дарсим бор эди. Кейин дарсга кирдим, инглиз тилидан. 5-соатда ўқувчиларнинг кўпчилиги дарсга тайёрланиб келмаганлиги сабабли уларга паст баҳо қўйдим. 6 ёки 7 нафар ўқувчига журналга 3 баҳо, кундаликларга эса уйдагилари хабар топсин деб 2 баҳо қўйгандим.

Кейин бир ўқувчим норози бўла бошлади ва жаҳл қилиб чиқиб кетиб қолди. Дарс тугагандан кейин журналларимни йиғиштириб пастга тушсам, ўша ўқувчи келиб, устоз сизни акам чақиряпти деб қолди.

Мен ҳар доимги ота-оналардан бири бўлса керак, деб ўйладим. Борганимда эса 3 нафар йигит турган экан, сенми ўша зўравон деб бирдан қўлимга тармашиб кетишди.

Ўша пайтда рус тили ўқитувчимиз воқеа устидан чиқди. Ёши каттароқ бўлгани учун устозга қочинг, кетинг дедим. Кейин мени четга тортиб бошлашди. Ака эшитаман десам, сен зўравонсан деб тармашишди.

Нима қилдим мен, шикоятингиз бўлса устимдан арз қилинг дедим. Ўша вақтда ичимга муштлаб ура бошлашди. Ўзимни ўша ҳолатда ҳимоя қилишга ҳаракат қилдим. Тўғриси кучим етмай қолди. Кейин улардан бири бўйнимдан бўғиб кетди. Кейин ўзимни йўқотдим” ,  – дейди жабрланган ўқитуви Шохнур Оққузиев.

Калтакланган Шохнур Оққузиевнинг айтишича, жанжални мактаб ўқитувчилари тўхтатиб қолган. Агар улар зўравонларга қаршилик билан чиқишмаса, ҳозирда ўқитувчининг жароҳатлари бунданда оғирроқ бўларди. Ўқувнинг акалари ўқитувчини калтаклаганидан кейин таҳдид ҳам қилган.

Калтаклашгандан кейин, сен кетиб қолмай тургин, кечга сўйиб кетамиз. Тайёр бўлиб тур шу ерда, деб айтишди. Шундан сўнг, она тили фани ўқитувчиси маҳалла инспекторни чақирди”, – деб қўшимча қилади жабрланувчи.

Жабрланувчи 2 баҳо қўйган ўқувчи маънавий- маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Абдуносир Хошимовнинг ўғли эканини, уни калтаклаган йигитлар эса мактабнинг собиқ ўқучилари эканлигини айтмоқда.

Шундан сўнг ушбу воқеага аниқлик киритиш мақсадида Абдуносир Хошимов 134- мактабнинг маънавий- маърифий ишлар бўйича ўринбосари билан боғланди. Ўринбосар мактаб ҳудудида жанжал содир бўлганини рад этмади. Аммо воқеага унинг фарзандлари сабабчими ёки йўқ, бунга аниқлик киритишни истамади.

Калтакланган ўқитувчининг онаси эса ўғлининг кейинги фаолиятидан хавотирланмоқда.

Ўғлим Миллий университетнинг филология факултетини 2020 йилда тамомлаганди. 4 курсда таҳсил олаётганда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ўғлимнинг контрактини тўлашга ёрдам берганди.

Шарти эса чекка ҳудудларга бориб дарс бериши керак эди. Ўғлим ҳозирда 100 км масофага Қарши туманидан Чироқчи туманига қатнаб ишлаяпти.

Чекка қишлоқни фарзандларига чет тилини ўргатишга астойдил ҳаракат қиляпти. Яхши ният билан ишга кирганига ҳали атиги 6 ой бўлди.

Лекин таҳдидларга қолиб, калтаклангани менга ҳам унга ҳам жуда оғир ботди. Унинг келгуси фаолиятидан хавотирга тушяпман”, – дейди ўқитувчининг онаси Инобат Қурбонова.

И.Қурбонованинг айтишича, ўғли шифохонага ётқизилгандан кейин «зўравон» йигитлар ва уларнинг қариндошлари бир неча бор келиб узр сўраган. Келишиб олишни таклиф қилишган.

Маълум бўлишича, айни пайтда Шохнур Оққўзиев вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг Нейроҳирургия бўлимида даволанмоқда. Унинг билаклари, бели ва оёғига жиддий шикаст етказилган.

Воқеа юзасидан қўшимча маълумот олиш учун “Умакай” маҳалласи профилактика инспектори билан боғланди.

Шохнур Оққузиевга Суд тиббий экспертизасига қарор чиқариб берганман. Экспертиза менга жавобини беради. Жабрланувчи ҳозир даволаняпти. Ҳуқуқбузарларга экспертиза натижасига қараб баҳо берилади. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда” ,- дейди “Умакай” маҳалласи профилактика инспектори Сардор Аҳмадов.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *