Бирлашган Араб Амирликлари лига кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди. «Шаржа» ўйингоҳида кечган баҳсда «Шабаб Ал-Аҳли» пенальтилар сериясида «Ал-Наср» устидан ғалаба қозонди.

Финални Жалолиддин Машарипов асосий таркибда бошлаб, тўлиқ ҳаракат қилди. Одил Ҳамробеков эса захирада қолдирилди.

 

Учрашувнинг асосий вақтида жамоалар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Сўнгра ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Серияни икки жамоа ҳам муваффақиятсиз бошлади. Жалолиддин Машарипов эса, жамоасининг сўнгги голига муаллифлик қилди.

Жалолиддин Машарипов БАА Қирол кубоги финалининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Жалолиддин Машарипов «Шабаб Ал Аҳли»да ижара асосида тўп тепади. Машвриповнинг жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичида АГМК, «Ал-Ҳилол», «Истиқлол» (Тожикистон) клублари билан ўйин ўтказади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.