Facebook ижтимоий тармоғида вақтинчалик узилиш юз берди. Бу ҳақда Effect.uz downdetector маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, бугун Тошкент вақти билан соат 02:16 да дунёнинг кўплаб давлатларида Россия, Грузия, Озарбайжон, Эстония, Латвия, Литва, Беларусь, Туркия, Польша, Италия, Чехия, Словакия, Венгрия, Хорватия, Германияда, Қирғизистон, Қозоғистон ва шу қаторида Ўзбекистонда ҳам Facebook ишламай қолди.

Юқорида кўрсатилган давлатлардаги фойдаланувчиларнинг 68 фоизи сайт ишлашидаги муаммоларга, 32 фоизи эса сайтга киришда муаммога дуч келишган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.