Бишкекда ўғирланган ва ўлдирилган 27 ёшли қиз Айзада Канатбекованинг онаси Назгул Шакенова қизи ва қотилликда гумон қилинаётган шахс ўртасидаги муносабатларни айтиб берди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, улар интернетда танишишган, лекин улар йигит ва қиз яқин муносабатда бўлишмаган.

Йигит унинг қўлини сўради, лекин қизим рад этди. У менга нотаниш одам керак эмаслигини айтган эди.

У менга айтмаган лекин, Айзада нотаниш йигит унинг орқасидан кузатиб юрганини, “агарда мен билан бўлмасанг сени сўйиб ташлайман” деган сўзларини ҳаммасини айтиб берган. Айзада ўқишини тугатган, намунали қиз эди. У бир нечта тилларни биларди ва яқинда Туркияга кетмоқчи эди“, – деди Шакенова.

Унинг таъкидлашича, ўғирлашдан кейин соат 13: 30да у Первомайское полиция бўлимига ариза ёзган. Шакенова полиция ўз вақтида чора кўрмаганидан ғазабда.

Кечки соат 18:00 атрофида қизим менинг синглимга қўнғироқ қилиб, йигит билан келишувга эришганини ва у Бишкекка қайтиб келаётганини айтди.

У улар Ўш томонга кетаётганларини айтди, лекин орқага ўгирилиб, Қора-Балта вилоятида эканлигини айтган. У истерикада эди ундан телефонни эркакка узатишни сўраганда, у машинадан тушганини айтди. Шундан сўнг алоқа узилиб қолди”, – деди она.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *