8 апрель куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ишлатиб бўлинган, яроқсиз батарейкаларни йиғиш, қайта ишлаш масалаларига бағишланган пресс-тур бўлиб ўтди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизматигага таяниб «Газета.uz» хабар бермоқда.

Давлат экология қўмитаси ташаббуси билан «Тоза ҳудуд» ва «Махсустранс» ДУКнинг 701 та чиқиндиларни йиғиш пунктларида махсус идишлар ўрнатишни бошлаш топширилган эди.

Хабарда айтилишича, илк батарейкаларни йиғишга мўлжалланган контейнерларни Тошкент ва Фарғона вилоятида кўриш мумкин. Ушбу контейнерлар шакли ва кўринишидан батарейкаларни эслатади.

«Бугунги кунда пойтахтда „Махсустранс“ ДУК нинг 530 та ва хусусий санитар тозалов компанияларининг 171 та контейнерлари пайдо бўлди. Контейнерлар ўрнатиш ишлари давом этмоқда ва улар барча чиқиндиларни йиғиш жойларини қамраб олади», — дейилади қўмита баёнотида.

Маълумот учун, мутахассисларнинг ҳисоб — китобларига кўра, бир дона ташлаб юборилган ўртача соат батарейкаси 20 м2 ерни оғир металлар билан ифлослантириши мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *