«Машъал» – «Қўқон-1912» учрашувида ғалати ҳолат юз берди.

Суперлига 5-туридан ўрин олган «Машъал» – «Қўқон-1912» учрашувининг 52-дақиқасида «Қўқон-1912» футболчиси Мўмин Мелиев томонидан йўлланган зарбадан кейин тўп тўрга ташқи томондан тегиб дарвозадан жой олди. Ўйинни бошқариб бораётган ҳакам Вадим Агишев эса буни пайқамай, гол деб ҳисоблади.

Қанот ҳаками эса, март ойининг энг яхши ассистенти деб топилган Руслан Серазетдинов эди.

Ушбу вазиятда Мелиев тепган тўп муборакликлар дарвозасига тўсин ёнидаги тўрнинг каттароқ квадратидан ўтиб кетган. Учрашувда ВАР тизимидан фойдаланилмаган эди.

Маълумот учун, аввалроқ Виктор Серазетдинов «Сўғдиёна» ва «Турон» ўйинида йўл қўйган хатолари туфайли номуайян муддатга футболдан четлатилган эди.

Аввалроқ Намангандаги учрашувда бош ҳакам Норсафаров сўнгги дақиқада белгилаган пенальти сабаб, мухлислар оммавий норозилик намойиши ўтказишган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.