Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳаридаги “Мирзо Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Адҳам Алиев ва Зилола Равшанова хонадонида уч нафар эгизак фарзанд дунёга келди.

Бу ҳақда Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматига таяниб, “Халқ сўзи Online” хабар берди.

Таъкидланишича, она 21 февраль куни, ҳомиладорликни 27-ҳафтасида муддатдан олдинги туғруқ хавфи ташхиси билан вилоят перинатал марказининг ҳомиладорлар патологияси бўлимига ётқизилиб, чақалоқлар туғилгунга қадар назоратда ушлаб турилган.

Онага олий тоифали акушер-генеколог Руқия Оқмирзаева томонидан малакали тиббий хизмат кўрсатилиб, даволаш муолажалари ўтказилган. Олиб борилган даволаш муолажаларига қарамай, муддатидан олдинги туғруқ содир бўлган.

Чақалоқларга Муҳаммад, Абдуллоҳ, Сулаймон деб исм қўйилган. Муҳаммад 1600 грамм, Абдуллоҳ 1854 грамм, Сулаймон 1570 грамм вазн билан туғилган.

Уларга олий тоифали неонатологлар томонидан даво муолажалари ўтказилган, соғлиги, ўсиши ва ривожланиши билан боғлиқ муаммолар тўлиқ бартараф этилгач, онанинг уйига чақалоқлар билан қайтиш учун рухсат берилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *