Кеча 8 апрел куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида қайд этилишича, Сергели туманида 70 гектар майдонда хусусий инвесторлар билан бирга, кичик саноат-сервис ва савдо зонаси барпо этилмоқда.

Жорий йилда Андижон, Бухоро, Наманган, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида ҳам инфратузилма мавжуд бўлган 20-50 гектардан майдонда бу каби савдо ва саноат зоналарини қуришни бошлаш кераклиги таъкидланди.

Бундай зоналарнинг биринчи қаватида савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, юқори қаватларида ишлаб чиқариш қувватлари жойлаштирилади.

Видеоселекторда Тошкент шаҳар ҳокими Ж. Ортиқхўжаев Сергели туманида барпо этилаётган саноат-сервис ва савдо зонаси тажрибаси ҳақида сўзлаб берди.

Йиғилишда тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини янада кенгайтириш масаласи ҳақида ҳам сўз юритилди.

Пандемия даврида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун 1 триллион сўм ажратилгани ҳисобидан 20 мингта янги иш ўрини яратилгани қайд этилди.

Йиғилишда Марказий банкка тижорат банклари билан бирга жорий йилда оилавий тадбиркорликка ажратилаётган маблағларнинг камида 1 триллион сўмини (15 фоиз) хизмат кўрсатиш соҳасидаги янги лойиҳаларга йўналтириш топширилди.

Шунингдек, Андижон тажрибаси асосида кредитларнинг 70 фоизини кафолатли иш ўрни яратадиган кичик бизнес лойиҳаларига ажратиш кераклиги таъкидланди.

Йиғилишда Экспортни рағбатлантириш агентлигининг 1 триллион сўми ҳисобидан банкларга узоқ муддатли ресурс ажратиб, экспортёрларга айланма маблағ учун “револьвер” кредитлар беришни бошлаш, тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча механизмларини кенгайтириш юзасидан ҳам кўрсатмалар берилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *