Келаётган ҳафтада Ўзбекистон президентининг Покистон Ислом Республикаси бош вазири Имрон Хон билан видеомулоқоти бўлиб ўтиши кўзланган. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Aсадов маълум қилди.

Ўтган йилнинг якунларига кўра, мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми 123 млн доллардан ошган.

Навбатдаги мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, Марказий ва Жанубий Осиёни боғлайдиган транспорт коммуникацияларини барпо етиш масалалари муҳокама қилинади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *