Президент бошчилигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида жорий йилда хизмат кўрсатиш соҳасига 1 триллион сўм йўналтирилиши қайд этилди.

Маълум қилинишича, пандемия даврида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун 1 триллион сўм ажратилгани ҳисобидан, 20 мингта янги иш ўринлари яратилди.

Шу боис йиғилишда Президент томонидан Марказий банк раиси Нурмуратовга вилоят ҳокимлари тижорат банклари раҳбарлари билан бирга, жорий йилда оилавий тадбиркорликка ажратилаётган маблағларнинг камида 1 триллион сўмини хизмат кўрсатиш соҳасидаги янги лойиҳаларга йўналтириш вазифаси берилди.

Шунингдек, жорий йилда Андижон тажрибаси асосида, кредитларнинг 70 фоизини кафолатли иш ўрни яратадиган кичик бизнес лойиҳаларига ажратилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *