5 апрель куни президент Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилган, унда ҳамкорликнинг муҳим масалалари ҳақида фикр алмашилган, деди бугун бўлиб ўтган брифинг давомида президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Айни вақтда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифинг ўтказмоқда. Маълум қилинишича, 13-14 апрель кунлари Ўзбекистонга Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг раиси, Швеция ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линденинг ташриф буюриши ва Шавкат Мирзиёев қабулида бўлиши режалаштирилган.
Шунингдек, келаётган ҳафтада Мирзиёевнинг Покистон бош вазири Имрон Хон билан видеомулоқоти мўлжалланган.
️”Ўзбекистон Президентининг Россия Федерацияси ва Корея Республикасига ташрифи режалаштирилмоқда. 5 апрель куни Президентимиз РФ саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегация ҳамда 6 апрель куни Корея парламентининг Миллий Ассамблея Спикери Пак Бён Сок бошчилигидаги делегацияни қабул қилган, унда ҳамкорликнинг муҳим масалалари ҳақида фикр алмашилган. Ҳар икки мамлакатга Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи режалаштирилмоқда“, – деган Асадов.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *