Кеча , 8 апрель «Журналист» ва «Омонат» сериаллари орқали мухлисларига эътиборини қозонган актриса Мадина Нигматуллаева актёр Маҳмуд Турсуновга турмушга чиқди.

Мадина Нигматуллаева «Омонат» сериалидаги партнёри Маҳмуд Турсунов билан оила қурди. Тўй пойтахтдаги ресторанлардан бирида бўлиб ўтди.

Никоҳ кечаси ажойиб гала концертга айланиб кетди. Тантанага таниқли бошловчи, актёр, актриса ва хонандалар ташриф буюрди.

Аввалроқ, актриса Мадина Нигматуллаева ва актёр Маҳмуд Турсуновларнинг тўйи бўлиши ҳақида маълумот берилган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.