Индонезияда Имом Бухорий номидаги масжид очилди. Бу ҳақда Узбектоурисм.уз хабар беради. Масжид Ўзбекистоннинг Индонезиядаги туризм элчиси Эко Шри Маргианти ташаббуси билан барпо қилинган бўлиб, иншоот Гунадарма университети архитектор-талабалари томонидан лойиҳалаштирилган.


Мазкур масжид очилиш маросимида Ўзбекистон туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов онлайн тарзда иштирок этиб, нутқ сўзлади. Индонезия мусулмонлари томонидан улуғ муҳаддис Имом ал Бухорийнинг номларига масжид барпо қилиниши икки халқ ўртасидаги биродарлик алоқаларини янада мустаҳкамлашини эътироф этди.
Ушбу масжидни барпо этилишида Ўзбекистонда қўлланиладиган меъморий ечимлардан фойдаланилган. Масжид нақшлари Шоҳи Зинда зиёратгоҳидан андоза олинган бўлса, ғиштларни теришда Бухородаги Пойи Калон масжидига ўхшаш тарзда ёндашилган. Масжиднинг олд тарафида Ҳасти Имом мажмуасининг миноралар каби икки минора қад ростлаган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.