Сирдарё вилояти Сардоба туманида истиқомат қилувчи фуқаро Баҳром Беркинов ўзини қийнаб келаётган бир нечта муаммоларга ечим топиш мақсадида Effect.uz ахборот агентлигига мурожаат қилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Effect.uz сайтида “CCB ва прокуратура диққатига: Коррупция аломатлари ёхуд оққонга чалинган бемордан пул сўраб, сарсон қилишмоқда…” сарлавҳаси остида видео ва мақола эълон қилинганидан бир неча соатлар ўтиб, тезкорлик билан Сирдарё вилояти ҳокимлигининг расмий муносабати эълон қилинди. Унда ушбу ҳолат батафсил ўрганилиб, жавоб қайтарилиши ҳақида айтилган.  Шундан сўнг EFFECT.UZ ахборот агентлигида  эълон қилинган материал юзасидан сардоба туман ҳокимлиги ҳузурида тузилган ишчи гуруҳ томонидан қуйидагилар аниқланди ва улар томонидан якуний расмий муносабат билдирилди:

“Беркинов Баҳром Асадович – 1981 йил 16 майда туғилган, Сардоба тумани Қуйитош маҳалласида истиқомат қилади.

ТМЭК ташхиси бўйича қўйилган– Сурункали миелолейкоз кечиши, лапаротомия ошқозон 213 қисми резекциясидан кейинги ҳолат (1999 йил)

Касаллиги бўйича ҳаёт фаолияти турғун чекланган, соғлиги оғирлашган фуқароларни мутахассис шифокорлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йилдаги 1 июлдаги 195-сонли Қарори асосида тиббий ҳужжатлар (виписка) ТМЭКга тақдим қилинади.

EFFECT.UZ

Бошланғич тиббий кўрикдан ўтказишга:

айнан бир касаллик туфайли вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошланган кундан бошлаб узлуксиз муддат қаторасига 4 ойдан ортиқни ташкил қиладиган узоқ муддат касал бўлган (сил касаллигига чалинган беморлардан ташқари) шахслар;

айнан бир касаллик туфайли вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошланган кундан эътиборан 12 ой мобайнида танаффус билан бирга 6 ой мобайнида давом этган шахслар (сил касаллигига чалинган беморлардан ташқари);

EFFECT.UZ

сил касаллиги биринчи марта аниқланган, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври касаллик аниқланган кундан бошлаб камида 10 ойни ташкил қиладиган, шунингдек асосий касаллик кучайган-вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошланган кундан эътиборан камида 6 ой силга қарши курашиш муассасаларида ҳисобда турган тақдирда сил касаллигига чалинган беморлар қабул қилинади.

EFFECT.UZ

Ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахслар, шунингдек нохуш клиник прогнозли беморлар юқорида кўрсатиб ўтилган муддатлар ўтгунгача тиббий кўрикдан ўтказишга қабул қилиниши мумкин. Ушбу шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишга қабул қилиш тўғрисидаги қарор ТМЭК раиси томонидан чиқарилади.

Фуқаро Беркинов Бахромни тиббий ҳужжатларини Сардоба тумани КТМП-КА врачи Усмонов Аҳмадга бериб, ТМЭК врачларидан маслаҳат олдим деб шифокорлар томонидан тўлдирилган ҳамда 88-формани Сардоба тумани КТМП-КА врачи Усмонов Аҳмад Сардоба тумани КТМП-КА врачи Соатова Маруфатга 06.04.2021 йилда олиб келиб топширган.

EFFECT.UZ

Сўнгра шу куннинг ўзида Баённома №123 қайд рақами билан рўйҳатга олинган.

2021 йил 8 апрел куни №73 Мирзаобод туманлараро ТМЭК шифокорлари томонидан 2 гуруҳ ногиронлиги тўғрисида маълумотнома берилган.

EFFECT.UZ

Сардоба тумани КТМП-КА врачи Соатова Маруфат Беркинов Бахром Асадовични фақат 2021 йил 8 апрел куни ногиронлиги тўғрисида маълумотномани олиш учун келганида кўрганлигини, унгача танимаслигини таъкидлаб ўтди!” – дейилади Сардоба тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарида.

Кўриб турганингиздек, масала ижобий ҳал этилди ва ортиқча саволларга ўрин қолмади. Шахсан мурожаатчининг ўзи телефон қилиб, миннаддор эканлигини маълум қилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *