Бишкек шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича Осиё-Океания чемпионатида финал беллашувлари якунига етмоқда. Кеча Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар дзюдочиси кечки дастурда ўз иштирокларини якунлашди.

Дастлаб -90 кг вазн тоифасининг финалида Давлат Бобонов япониялик Соичиро Мукаига қарши баҳс ўтказиб, қўшимча вақтда ғалаба қозонди ва олтин медаль соҳибига айланди. Бу билан Ўзбекистоннинг 2020 йилдаги энг яхши спортчиси ўз титуллари орасига қитъа чемпионлигини ҳам қўшиб қўйди.

Шундан сўнг, -100 кг вазн тоифасидаги полвонлар татамига кўтарилди. Ушбу вазннинг биринчи беллашувида Музаффарбек Тўрабоев БАА вакили Иван Ремаренкони қисқа сониялар ичида мағлуб этишга муваффақ бўлди. Ушбу вазн финалида япониялик Аарон Волф билан курашган Муҳаммадкарим Хуррамов эса қўшимча дақиқаларда имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа жамоамиз Осиё-Океания чемпионатини 3 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медаллари билан якунлади. Бу билан жамоамиз қитъа чемпионатини умумжамоа ҳисобида Жанубий Кореядан сўнг иккинчи ўринда якунлайдиган бўлди.

Регламентга кўра, мухлисларни бугун 9 апрель куни терма жамоалар ўртасидаги беллашувлар кутиб турибди. Вакилларимиз ушбу дастурни туркманистонлик дзюдочиларга қарши бошлашади. Кейинги босқичдаги риақиб эса, Жанубий Кореа терма жамоаси.

Маълумот учун, жамоавий баҳсларда дзюдочилар (эркаклар ва аёллар) +70, +90, -57, -73, -70 ҳамда -90 кг вазн тоифаларида ўзаро беллашадилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *