Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонида маълум қилинган.

Фармонга кўра, “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали таъсис этилади ва 2021 йилдан бошлаб мунтазам ўтказиб борилади.

  • Ўзбекистон кино саноати вакиллари уюшмаси нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил этилади.
  • Кинематография йўналишида таълим олаётган талабаларни қўллаб-қувватлаш учун Худойберган Девонов номидаги давлат стипендияси таъсис этилади.
  • “Олтин Хумо” миллий кино мукофоти тақдимоти ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб борилади.
  • “Кинематография фидокори” кўкрак нишонини таъсис этилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *