Хабарингиз бор, “Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” Президент Фармони имзоланди.
Шу муносабат билан бугун, 8 апрель куни Кинематография агентлигида Президент фармони юзасидан брифинг бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёевнинг “Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони ҳақиқатдан ҳам кино ва санъат соҳасида катта эҳтимол билан инқилоб қилиб юбориши мумкин.
Брифингда иштирок этиб фармонда киноижодкорларга яратилиб берилган шарт-шароитларни эшитиб Ўзбек киноси тубдан ўзгариб кетишига ишонса бўлади. Имконият ва шароитлар етарлича фойдаланиш қолди холос.
Фармонда кўзда тутилган асосий ўзгаришлар:
- Фармон билан Фильм ижодкорлари ва техник ходимларнинг гонорари фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида эркин белгиланади. Киноижодкорлар анчадан буён шикоят қилиб келган эски тизим бекор қилинмоқда.
Эндиликда ҳамма ўз нархини ўзи эркин белгилайди
- Фильм ижодкорларини сифатли кино олишга ундаш мақсадида 1 йил давомида фильм фойдасининг 25 фоизи уларни рағбатлантириш учун йўналтирилади
- Фильмни ишлаб чиқариш жараёнида фильм бюджетининг 10 фоизигача миқдорда нақд пул билан ҳисоб-китоб қилишга рухсат этилади
- Киноижодкорларинингмуаллифликҳуқуқларинижамоавийасосдабошқарувчиваҳимояқилувчи
“Ўзбекистон кино саноати вакиллари” уюшмаси ташкил этилмоқда
- Тошкент халқаро кинофестивалини “Ипак йўли дурдонаси” номи остида қайта ташкил этиш ва 2021 йилдан бошлаб мунтазам ўтказиб боришдир.
- Кинематография йўналишида таълим олаётган иқтидорли талабаларни рағбатлантириш учун Худойберган Девонов номидаги давлат стипендиясини таъсис этилади.
Шунингдек, “Кинематография фидокори” кўкрак нишони ҳам таъсис этилади
- Ёш киноижодкорлар учун эса Бутунроссия кинематография институтининг Тошкенда филиали очилади. Замонавия кино таълими тизимини киритиш учун киноакадемия қурилади
- Фармон билан Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил этилмоқда
- “Ўзбеккино” Миллий агентлиги эса Ўзбекистон кинематографиясини ривожлантириш агентлиги этиб қайта номланмоқда
- Марказга йўналтирилган маблағнинг 15 фоизигача миқдори инвестиция маблағларини жалб этганларга рағбатлантириш сифатида ажратилади
- Фильм, сериал, ҳужжатли ва хроникал фильмлар ишлаб чиқариш тизими такомиллаштирилмоқда. Хусусан, илк бор бюджетдан Агентликка ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизиинвестиция маблағларини жалб этиш шарти билан фильм ишлаб чиқариш учун йўналтирилади.
- Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган фильм харажатлар сметаси аудиторлик ташкилотининг экспертизасидан ўтказилади
- Кинокомпаниялар харажатларининг бир қисмини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби жорий этилмоқда, хусусан:
- Ўзбекистон ҳудудида фильм суратга олган хорижий кинокомпаниялар харажатларининг 10 фоиздан 25 фоизгача миқдори агентлик томонидан қопланади
- Маҳаллий кинокомпаниялар учун эса фильм ишлаб чиқаришда тўланган солиқ суммасининг 50 фоизи қайтариб берилади. Бундан бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган фильмлар мустасно
- Кинокомпаниялар замонавий павильонларни ташкил этиш учун икки йил мобайнида 20 млрд сўмдан кам бўлмаган миқдорда инвестиция киритиш мажбуриятини олган уларга 3 йил давомида фойда ва ер солиқлари 50 фоизлик ставкада ўрнатилади
- 2024 йил 1 апрелга қадар объектларни жиҳозлаш учун олиб кириладиган кино қурилмалари божхона божи тўловларидан озод этилади
- Кинотеатрлар тармоғини кенгайтириш бўйича ҳам бир неча чоралар бор. 2021 йил 1 июлдан бошлаб савдо майдони 15 минг квадрат метрдан ортиқ янги қуриладиган савдо марказларида кинотеатр ташкил этиш мажбурий тартиби ўрнатилади. Кинотеатрларда жами ўриндиқлар сони 300 тадан ва 4 та кинозалдан кам бўлмаслиги зарур,
- Республика бўйлаб жами ўриндиқлар сони 250 тадан ва 3 та кинозалдан кам бўлмаган кинозаллари мавжуд савдо марказларини қуриш учун тадбиркорларга 25 сотих ер майдонлари бепул ажратилади
- 2024 йил 1 январга қадар кинотеатрлар рақамли проекторлар билан жиҳозланса, уларни харид қилиш харажатларининг 50 фоизи Давлат бюджетидан қоплаб берилади
- Кинотеатрлар фаолиятини автоматлаштиришга қаратилган ахборот тизимини жорий этиш белгиланмоқда. Ахбороттизимикинотеатрларда
- Кинотеатр ва кинокомпаниялар моддий-техника базасини кучайтириш мақсадида 2024 йил 1 январга қадар 11 турдаги товарлар учун божхона божининг ноль ставкаси белгиланмоқда
ФОТОЛАВҲАЛАР