Бугун 8-апрель куни “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида битирувчилар салмоғи бўйича юқори натижаларни кўрсатган Навоий вилояти Кармана туманидаги 2-сон умумтаълим мактаби Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси – “Спарк” автомобили билан тақдирланди.

EFFECT.UZ

Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Содиқов, Халқ таълими вазири Ш. Шерматов,  Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Я. Душанов ҳамда Кармана тумани ҳокими Ф. Умаров иштирок этишди.

EFFECT.UZ

Маълумот учун, “Бир миллион дастурчи” (One Million Uzbek Coders) лойиҳаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Бирлашган Aраб Aмирликларининг “Dubai Future Foundation”  жамғармаси томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Халқ  таълими вазирлиги билан ҳамкорликда амалга ошириб келинмоқда.

EFFECT.UZ

Жорий йил март ойининг якуни ҳолати бўйича республика миқёсида uzbekcoders.uz портали орқали рўйхатдан ўтиб “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида таълим олаётганлар сони жами 200 минг  нафардан ортиқни ташкил этади, – деди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Содиқов.

EFFECT.UZ

Аввалроқ, Қўнғирот туманидаги мактабга «Спарк» автомобили совға қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *