7 апрель куни «O‘zekspomarkaz» кўргазмалар мажмуасида «Иннопром—2021» халқаро саноат кўргазмаси якунланди. Ушбу кўргазма икки кун намойиш этилди.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур йирик тадбирда машинасозлик, металлургия, энергетика, ахборот технологиялари, фармацевтика ва тиббиёт соҳаларида эришилган ютуқлар тақдим этилган.

Тадбир доирасида бир қатор сессиялар ташкил этилган ва уларда иштирокчилар саноатнинг деярли барча тармоқларида илғор технологиялар эвазига эришилаётган ютуқлар, дизайнга эга янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, уларни саноатда кенг фойдаланишга татбиқ этиш, савдо-сотиқ масалалари юзасидан фикр алмашиш имконига эга бўлган.

300 дан ортиқ иштирокчи компаниялар икки кун давомида учрашиш, танишиш, турли келишув ва битимлар имзолаш имкониятига эга бўлди. 200 дан ортиқ экспонентлар ўз маҳсулотларини намойиш этди. Кўргазманинг мулоқот майдончасида 200 дан ортиқ ишбилармонлик учрашувлари, тематик сессиялар ва давра суҳбатлари, бизнес лойиҳалар тақдимотлари ташкил этилди.

EFFECT.UZ
Фото: “Daryo”
EFFECT.UZ
Фото: “Daryo”
EFFECT.UZ
Фото: “Daryo”
EFFECT.UZ
Фото: “Daryo”
EFFECT.UZ
Фото: “Daryo”. .”Aurus”. Ушбу савдо белгисининг лимузинидан Россия президенти Владимир Путин ҳам фойдаланади.
Фото: “Daryo”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *