«Ўзбекистон темир йўллари» томонидан Сергели метро йўналиши техник сабабларга кўра тўхтаб қолгани учун барча йўловчилар эвакуация қилинганини маълум қилинди.

Аввалроқ ушбу йўналишда «Олмазор» бекати томон ҳаракатланган метро поезди 8 апрель, соат 10:45 да ерусти йўлида тўхтаб қолгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумотларга кўра вагонда бўлган йўловчилар 15 дақиқача кутишгач, сўнгра вагонлардан чиқиб пиёда йўлга тушишган.

Йўналиш бўйлаб автобуслар ҳаракати ташкил этилмоқда. Поезнинг тўхтаб қолишига составни энергия билан таъминловчи қурилмаларнинг парчаланиб кетгани сабаб бўлган ва у 30-50 метр масофага сочилган.

«Тошкент метрополитени» УК раҳбарияти воқеа жойида вазиятнинг сабабларини ўрганмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *