Хоразм вилояти Кўшкўпир туманида уйларни таъмирлашга ажратилган маблағлар талон-тарож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департмент хабар қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшкўпир туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “H.I.” МЧЖ раҳбари туманнинг Мустақиллик кўчасидаги уйларда амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича тузилган ҳужжатларга сохта маълумотларни киритиш орқали амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиб, 81,6 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан МЧЖ раҳбари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *