UFC жангчиси Маҳмуд Муродов навбатдаги жанги қачон бўлишини айтди.

«Насиб қилса, 10 июль куни октагонга қайтаман», – деди Муродов.

Маълумот учун, Маҳмуд Муродов айни вақтда UFCда учта жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонди. Бухоро фарзанди сўнгги бор шу йилнинг 24 январь куни Эндрю Санчесга қарши жанг қилиб, рақибини учинчи раундда нокаут билан мағлубиятга учратди.

Эслатиб ўтамиз, UFC 264 мусобақасида 10 июль куни бўлиб ўтадиган жанг оқшомининг марказий жангида Дастин Порье Конор Макгрегорга қарши реванш жанг бўлиб ўтади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.