Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турган Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок бошчилигидаги делегация бугун Самарқанд шаҳрида бўлди. Юқори мартабали меҳмонни Самарқанд темирйўл вокзалида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов кутиб олди. Эркинжон Турдимов ва Пак Бён Сок ўртасида шу ерда ўтказилган қисқа мулоқотда ўзбек ва корейс халқлари ўртасидаги азалий дўстлик алоқалари йил сайин мустаҳкамланиб, ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётгани таъкидланди.

EFFECT.UZ

Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси делегациясининг ташрифи эса бу алоқаларни янги босқичда давом эттиришга туртки бўлиши қайд этилди. Меҳмонлар Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳамроҳлигида кўҳна кентнинг тарихий обидалари, диққатга сазовор жойларида бўлиб, халқимизнинг бой маданий мероси, аждодларимизнинг илм-фан, бунёдкорлик борасидаги юксак салоҳияти акс этган меъморий ёдгорликлар билан яқиндан танишди.

EFFECT.UZ

Илк манзил – Амир Темур мақбараси. Меҳмонларга буюк бобомизнинг давлатчилик сиёсати, ҳарбий маҳорати, турли мамлакатлар билан дипломатик алоқалари ҳақида сўзлаб берилди. Амир Темур ва темурийлар давлати ўз даврининг энг улкан ва ривожланган мамлакати бўлгани меҳмонларда илиқ фикр уйғотди

Шундан сўнг Пак Бён Сок бошчилигидаги делегация аъзолари қадимий Регистонда ҳам бўлишди.

EFFECT.UZ

Меҳмонлар “Ислом Каримов” кўчасини томоша қилиб, Бибихоним масжидида ҳам бўлишди. Дунёга машҳур “Сиёб” деҳқон бозоридаги тўкин-сочинлик, шарқона савдо маданияти ҳам Жанубий Кореялик меҳмонларда катта таассуруот қолдирди.

EFFECT.UZ

Делегация аъзолари Мирзо Улуғбек расадхонаси ва “Афросиёб” музейида бўлишди.

Бу ердаги ноёб экспонат ва деворий суратлар бутун дунё сайёҳларини, айниқса, кореяликларни ўзига жалб этиб келади. Боиси, VII асрга оид деворий суратлардан бирида Самарқанд ҳукмдорининг қадимги Корея – Когурё элчисини қабул қилиш маросими ҳам акс этган. Меҳмонлар ушбу тарихий суратни эътибор билан томоша қилар экан, халқларимиз ўртасидаги алоқалар узоқ ўтмишга бориб тақалиши, бу дўстлик ва ҳамкорлик бундан кейин ҳам бардавом бўлишини таъкидлашди.

Шу билан Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок бошчилигидаги делегация аъзоларининг ташрифи якунига етиб, Самарқанддан Тошкентга келди.

Ундан сўнг олий мартабали меҳмон Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Жанубий Кореяга жўнаб кетди.

Шунинг билан Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сокнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи якунланди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *