2021 йил 6 апрель куни Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида «Nexia-2» оралиқ масофани сақламагани сабаб юк машинаси билан тўқнашди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Маъулм бўлишича, Наманган шаҳрида яшовчи 1984 йилда туғилган ҳайдовчи «Nexia-2» машинасини бошқариб бораётиб, олдинда ҳаракатланиб кетаётган «MAN» русумли юк машинаси тиркамасининг орқа қисмига бориб урилган.

Натижада машинада бўлган Наманган шаҳрида яшовчи 1997 йилда туғилган йўловчи тан жароҳати олиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.