Президент Шавкат Мирзиёв Навоий вилоятларида тадбиркорлик соҳасида олиб борилган ишлардан норози бўлгани хабар қилинган эди. Айни вақтда ўтказилаётган селектор йиғилиши давомида бир қатор мутасадди шахслар лавозимидан бўшатилди.

Навоий вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Одил Ҳасанов, Марказий банкнинг Навоий вилоят Бош бошқармаси бошлиғи Исломбек Саидов ва солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Муҳаммадиевлар лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов ва вилоят прокурори Бахтиёр Аҳмедовга ҳайфсан берилди. Ушбу мутасадди ходимларга қатъий огоҳлантириш берилди ва чорак охирига қадар ўзгариш бўлмаса, ишдан бўшатилиши таъкидланди.

Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Азат Тасбаев ва солиқ раҳбари А.Ботиралиевлар лавозимига жорий йил март ойида тайинланганини инобатга олиб, уларга 3 ой синов муддати берилaди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *