2021 йил 7 апрель куни Наманган шаҳар “Навбаҳор” ўйингоҳида “Навбаҳор” ва “Пахтакор“ футбол жамоалари ўртасида 5-давра учрашуви ўтказилди.

Учрашув соат 18:30да бошланиб, соат 20:25 да (қўшиб берилган вақт ҳисобига) тугади. Ўйингоҳга жами 15800 нафардан ортиқ муҳлислар ташриф буюрди.

Учрашув давомида, ўйиннинг сўнгги 89-дақақисида “VAR” тизими орқали “Навбаҳор” футбол жамоаси дарвозасига 11 метрлик пенальти белгиланиб, “1-2” ҳисобида “Пахтакор” футбол жамоаси ғалабаси билан якунланганлУстановить изображение записииги “Марказий” ўйингоҳга тўпланган футбол ишқибозларининг кескин эътирозларига сабаб бўлди.

Ўйин якунлангач, эътироз билдираётган томошабинларга тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилиб, тарқатиш чоралари кўрилди.

Ҳакам, меҳмон ўйинчилар ва “Пахтакор” фан клубининг 35 нафар аъзолари назорат остида Наманган шаҳридан кузатиб қўйилди.

Мазкур учрашув давомида жамоат тартиби тўлиқ сақланиб, фуқаролар орасида ҳеч қандай талофат ёки тан жароҳат олиш ҳолатларига йўл қўйилмади.

Томошабинлар орасида фаол эътироз билдириб, бошқаларга таъсир ўтказмоқчи бўлган 2 нафар футбол ишқибози ажратиб олиниб, Давлатобод туман ИИБга олиб келинди ҳамда шахсига аниқлик киритилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

Хизмат мобайнида жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи барча идоралар шахсий таркиби орасида ҳеч қандай тан жароҳат олиш ҳолатларига йўл қўйилмади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *