Наманган шаҳар «Навбаҳор» ўйингоҳида «Навбаҳор» ва «Пахтакор» футбол клублари ўртасида ўтказилган учрашув бўйича расмий муносабат тўлдирилди

2021 йил 7 апрель куни Наманган шаҳар «Навбаҳор» ўйингоҳида «Навбаҳор» ва «Пахтакор» футбол жамоалари ўртасида 5-давра учрашуви ўтказилди (1:2). Ўйиндан сўнг юз берган ҳолат бўйича маълумот тақдим этилди.

Ҳозирда 6 нафар фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси, 1 нафар фуқаро эса 183- ва 194-моддалари бўйича жавобгарликка тортилди.

Хизмат мобайнида жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи барча идоралар шахсий таркиби орасида ҳеч қандай тан жароҳат олиш ҳолатларига йўл қўйилмади.

Мутасадди идоралар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, вазият ўрганилмоқда.

Аввалроқ, томошабинлар орасида фаол эътироз билдириб, бошқаларга таъсир ўтказмоқчи бўлган 2 нафар футбол ишқибози ажратиб олиниб, Давлатобод туман ИИБга олиб келинди ҳамда шахсига аниқлик киритилиб, тушунтириш ишлари олиб борилгани ҳақида хабар берилган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *