АҚШнинг Жоржия университети олимлари мия шикастланиши натижасида ногиронликка учраган инсорларга қандай ёрдам бериш мукинлигини аниқладилар. Бу ҳақда Мир24 хабар қилди.

Маълум бўлишича, миянинг шикастланган қисмларини ёпиштириш мумкин. Олимлар бундай жароҳатларни тезда тиклашга ёрдам берувчи «гидрогел»ни ўйлаб топдилар. Ушбу елим зарарланган нейронларнинг янгиланишига ҳам ёрдам беради.

EFFECT.UZ

Мия елими синовлари аллақачон каламушларда самарали натижа кўрсатган. «Елим ёрдамида кемирувчилар жароҳатдан тезроқ тикланди. Бундан ташқари функционал нейронлар ҳам қайта тикланганига гувоҳ бўлдик»,- дейди мутахассислар.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, яқин вақт ичида инновацион ихтиро одамларда мия шикастланишларини даволашда кенг миқёсда қўлланила бошланади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *