Хонанда Юлдуз Турдиева илк хориждаги гастролидан олган пулини Тошкентдан икки хонали уй олишга етишини, аммо ота-онасига берганлигини сўзлаб берди.

«Биз олтита давлатга сафарга кетдик, адашмасам сафар 13 кун давом этган. Мен ўшанда 3 минг евро олганман, у пайтда бу пулга Тошкентда икки хонали уй берар эди. Мен олган ўша биринчи маблағимни ота-онамга берган» – деди Юлдуз Турдиева.

Хонанда ушбу воқеалар 2004 йилда юз берганини ҳам айтиб ўтди. Айни вақтда Юлдуз Турдиева мақом санъатида самарали ижод қилиб келмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *