Сирдарё вилояти Сардоба туманида истиқомат қилувчи фуқаро Баҳром Беркинов ўзини қийнаб келаётган бир нечта муаммоларга ечим топиш мақсадида Effect.uz ахборот агентлигига мурожаат қилди.

EFFECT.UZ

Маълум бўлишича, Баҳром Беркинов 2016 йилдан бери “оққон” хасталиги билан оғриб, шифохонада мунтазам даволаниб келади. Аммо қарийб 5 йилдирки, нафақага чиқолмайди ва давлат томонидан аслида берилиши керак бўлган имкониятлардан “сунъий” равишда тўсиқлар қўйилаётганлиги  туфайли фойдаланолмайди.

“Оққонман. Касалликка чалинганлар рўйхатида тураман. Негадир менга пенсия тайинлашмаяпти. Гуруҳимни ҳам белгилашмаяпти. Сардобадаги маҳаллий поликилиника ходими М.С.га ва тегишли ташкилотларга кўп бора мурожаат қилдим фойдаси бўлмаяпти. Аслида, қонун бўйича хасталик аниқланган куниёқ, пенсияга чиқиш ҳуқуқим бор экан…” – дея сўз бошлади Б.Б.

Шунингдек, Б.Б  ўз имтиёзларидан  фойдаланолмаётганлигига  қўштирноқ ичидаги сабаблар борлиги, унинг ишини битириб бериш шарти билан айрим юридик шахслар моддий манфаат кўришни истаётганлигинини ҳам қўшимча қилиб ўтди:

EFFECT.UZ

“Мени сарсон бўляпман. Пул ҳам сўрашди. Шифохонага даволаниш учун борсам  ордер талаб қилишмоқда, уни олишим учун ногиронлик тасдиқланиб, гуруҳ белгиланганиши керак. Шифокор ҳаммасини ҳал қилиб бериш шарти билан юз АҚШ доллари сўраяпти!” – дея Effect.uz журналистига мутасаддилардан норози эканлигини билдирди у.

Ҳолбуки, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКAСИ ФУҚAРОЛAРНИНГ ДAВЛAТ ПЕНСИЯ
ТAЪМИНОТИ ТЎҒРИСИДAги қонуннинг 16-моддасида:
Соғлиғини ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасига қараб, ногиронликнинг уч гуруҳи аниқланади. Ногиронлик сабаблари ва гуруҳлари, шунингдек ногиронлик бошланган вақт ва ногиронликнинг қанча муддатга белгиланиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган улар тўғрисидаги низом асосида ишловчи тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЕК) томонидан аниқланади!” – дейилган.

Бундан ташқари, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКAСИ ВAЗИРЛAР МAҲКAМAСИНИНГ 2011 йил 1 июл, 195-сон ҚAРОРИдаги ногиронликни белгилаш мезонларида шундай жумлалар қайд этилган:

EFFECT.UZ

Организм функциялари бузилишларининг асосий турларига қуйидагилар киради:
психик функцияларнинг (идрок қилиш, диққат-эътибор, хотира, тафаккур, интеллект, ҳис-туйғу, ирода, онг, хулқ-атвор, психомотор функцияларнинг) бузилиши;
тил ва нутқ функцияларининг (оғзаки (ринолалия, дизартрия, дудуқланиш, алалия, афазия) ва ёзма (дисграфия, дислекция), вербал ва новербал нутқ бузилиши, овоз ҳосил бўлишининг бузилиши ва ҳоказолар);
сенсор функцияларининг (кўриш, эшитиш, ҳид билиш, сезиш, тактил, оғриқли, ҳарорат кўтарилиши ва бошқа сезувчанлик турлари) бузилиши;
статодинамик функцияларнинг (бош, гавда, оёқ-қўлнинг ҳаракатланиш функциялари, ҳаракатлар статикаси, мувофиқлаштирилишининг) бузилиши;
қон айланиши, нафас олиш, овқат ҳазм бўлиши, организмдан нарса ажралиб чиқиши, қон яратилиши, модда ва энергия алмашиши, ички секресия, иммунитет функцияларининг бузилиши;
жисмоний майиб-мажруҳлик билан боғлиқ бузилишлар (ташқи майиб-мажруҳликка олиб келадиган юз, бош, гавда, оёқ-қўллар деформасияси, овқат ҳазм қилиш, сийдик ажратиш, нафас олиш трактининг аномал тешиги, гавда ўлчамларининг бузилиши)

Бундан кўринадики, юқоридаги белгилар пайдо бўладиган  оғир касалликларга чалинган  фуқаролар белгиланган низомлар асосида ўз ҳуқуқларидан тўлақонли равишда ТЎСИҚЛАРСИЗ фойдаланишлари мумкин.

Мурожаатчи, мунтазам даволаниб келаётганлиги, дорилар қимматлиги ҳамда пенсияга чиқиши учун айрим мутасаддилар сўраётган пулни топиб беролмаслигини ҳам маълум қилди:

“2017 йилдан буён фақат югураман. Шифохонага ёт дейишади 46 кунлаб даволаниб чиққаним билан яна оввора қилаверишади. Бир марта дорихонага кириб чиқишимга 2-3 млн кетади. Моддий аҳволим ҳам ёмонроқ. Мендан олдин пенсияга чиққанлар ҳам пул бериб ҳал қилишган экан. Нима қилишни билмаяпман, тегишли органлар ҳамда ташкилотлар ёрдам беришсин!” – дея ўз сўзларини якунлади Баҳром Беркинов.

Ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ўтказилишини ва ОАВга расмий муносабат билдирилишини кутиб қоламиз…

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *