Бугун, 8 апрел куни, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказиладиган видеоселектор йиғилишида жорий йилда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш чоралари танқидий кўриб чиқилади. Селектор йиғилишида бир гуруҳ амалдорлар ишдан олиниши кутиляпти, дея хабар қилди Uz24 нашри.

Маълумки, ўтган йилда кичик бизнес субъектларига давлат томонидан кредитлар ва молиявий ёрдам кўринишида қарийб 120 трлн сўм маблағлари ажратилган. Бунинг натижасида пандемиядан зарар кўрган 104 мингта корхона фаолиятини қайта тиклаш ҳамда хусусий корхоналарнинг айланма маблағларини 33 фоизга оширишга эришилди.

Шунга қарамай, айрим вилоятларда бу борада олиб борилаётган ишлар бизнес ва ҳукуматнинг талабларига жавоб бермаяпти. Бу борада Президент бир қатор турли даражадаги раҳбарларни ишдан олиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, давлат раҳбари тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва фуқароларни иш билан таъминлаш бўйича янги чора-тадбирларни ҳам белгилаб беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *