Депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва спорт вазири лавозимига номзодни кўриб чиқдилар. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумки, амалдаги қонун ҳужжатларига биноан, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.

Бугун, 2021 йил 8 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва спорт вазири лавозимига Азиз Абдуҳакимовнинг номзодни кўриб чиқдилар. Халқ вакиллари томонидан Азиз Абдуҳакимов номзоди маъқулланди.

EFFECT.UZ

Қонунчиликка кўра, Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзод Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланганидан кейин Бош вазир бу номзодни Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдим этади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *