Бугун, 8 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ривожлантириш ва жорий йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Йиғилишда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларининг тадбиркорликни ривожлантириш бўйича фаолияти танқидий таҳлил қилинмоқда.

Президент кўп қаватли уйларнинг ертўласини хатловдан ўтказиб, тикувчилик, маиший техника, пойабзал таъмирлаш ва компьютер хизматлари каби фаолият турлари учун ажратиб беришни бошлаш бўйича топшириқ берди.

Бунинг учун ҳукумат ертўлалардан фойдаланишдаги чекловларни қисқартириш бўйича қарор қабул қилиши зарурлиги таъкидланди.

Андижон, Бухоро, Наманган, Фарғона, Тошкент вилоятларида инфратузилмага яқин жойларда, унумдорлиги паст, фойдаланишда бўлмаган қишлоқ хўжалиги ерларини ажратиш бўйича кўплаб таклифлар билдирилган.

Президент мутасаддиларга ишчи гуруҳлар тузиб, унумдорлиги паст ва фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалиги ерларида лойиҳа асосида кичик саноат зоналари ташкил этиш бўйича таклифларни киритишни топширди.

Жорий йилда саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлашга 2 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилмоқда.

Йиғилишда йил якунига қадар 168 та мавжуд ва янги саноат зонасини 468 километр электр, 362 километр газ, 405 километр сув ва 104 километр йўл билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Президент жорий йилда тадбиркорларда энергия таъминоти ва бошқа инфратузилма билан боғлиқ муаммолар бўлмаслиги кераклигини таъкидлади.

Президент инфратузилмадаги муаммолар туфайли республика бўйича 320 та тадбиркор сўнгги 2 йилда импорт қилган 220 миллион долларлик асбоб-ускуналарини ишга тушира олмаётганини қайд этди. Жорий йилда тадбиркорларнинг электр энергияси билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиш учун 560 миллиард сўм ажратилгани маълум қилинди.

Муаммоси мавжуд саноат зоналарини аниқлаб, уларда электр таъминотини яхшилашга қўшимча 300 миллиард сўм ссуда ажратиш топшириғи берилди.

Бизнес-омбудсман жойларга чиқиб, тадбиркорларнинг инфратузилма билан боғлиқ муаммолари ҳал қилинганини ўрганиш ва айбдорларни ишдан олиш ва жаримага тортиш бўйича таклиф киритиши айтилди.

Қандай қийин бўлсаям ҳар бир соҳанинг ичига кираяпмиз. Аравани тортмаган раҳбар барибир ишдан кетади“, – деди Шавкат Мирзиёев.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *