Коронавируснинг “Бриттанча” штамми АҚШда юқтиришнинг янги ҳолатлари орасида етакчи ўринни эгалламоқда.

Бу ҳақда ТАСС касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш федерал маркази (CDC) раҳбари Рошель Валенски баёнотига таяниб хабар бермоқда.

Валенскининг сўзларига кўра, 30-50 ёшдаги одамлар касалликнинг оғир формаси билан шифохоналарга мурожаат қилмоқда.

Январь ойида Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари вируснинг бошқа турларига  қараганда тезроқ тарқалиши сабабли АҚШда “бриттанча” штамм март ойининг бошиданоқ етакчи бўлиши мумкинлигини тахмин қилган эди.

Маълумот ўрнида, пандемия бошланганидан бери АҚШда 30,9 миллиондан ортиқ инсонда коронавирус инфекцияси аниқланди, 559 мингдан ортиғи вафот этди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *