Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров ички ва халқаро йўлларнинг аҳволи яхши эмаслигини маълум қилди.

Тожикистон хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда йўлларни қурган. Биз эса ўзимиз қурамиз деб, битта йўлни 3-4 маротаба қуряпмиз русларда бир мақол бор “скупой платит дважды”, яъни “зиқна икки марта пул тўлайди” қабилада иш тутяпмиз.

М-39да деярли 10 йилдан бери қатнаётган бўлсак, Тошкентдан чиқиб Жиззахгача етиб олгунча камида 3-4 та авария ҳолатлари юзага келади, шахсан ўзим машинада кетиб турганимда ҳам.

Йўлларимиз кўнглимиздагидек эмас йўл кенглиги, йўл инфратузулмаси, ёритиш тизими, на унинг сифати яхши эмас. Бу халқаро ташувчиларнинг фикри, аммо ўзимизнинг фуқаролар ҳам бу йўлдан қониқмайди.  

Эҳтимол буни бирорта хорижий сармоядорга беришимиз керак-дур. Майли биз қилолмаяпмиз мутахассис йўқдир.

Партия бугунги хисоботни қониқарли деб ҳисобламайди ва бу масалани адолатида ушлаб туради. Йўллар масаласи бўйича бирор ечим топишимиз керак”, – дейди Алишер Қодиров.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *