“UZREPORT TV” ЖЧ-2022 Осиё қитъаси саралаши, Осиё Кубоги, ОЧЛ ва ОФКнинг бошқа мусобақалари трансляция ҳуқуқини харид қилди.

“UZREPORT TV” телеканали Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда ўзбек клублари иштирок этадиган расмий мусобақалар, яъни Жаҳон чемпионати саралаши, Осиё Кубоги, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатлари, Осиё чемпионлар лигаси, ОФК Кубоги трансляция ҳуқуқини харид қилди.

“UZREPORT TV”  ҳамда “FUTBOL TV”  телеканаллари томонидан трансляция ҳуқуқи харид қилинган мусобақалар:

1) Осиё Кубоги-2023

2) ЖЧ-2022 Осиё саралашининг сўнгги босқичи

3) У-23 Осиё чемпионати (2022 ва 2024)

4) Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги-2022

5) ОФК Бирдамлик Кубоги 2024

6) ОФК чемпионлар Лигаси 2021, 2022, 2023 ва 2024 йилги мавсум (гуруҳ босқичи, плей-офф босқичи ва финал)

7) ОФК Кубоги 2021, 2022, 2023, 2024 (гуруҳ босқичи, плей-офф босқичи ва финал)

8) У-20 Осиё чемпионати-2023 финали

9) У-17 Осиё чемпионати-2023 финали

10) Аёлар ўртасидаги У-20 Осиё чемпионати -2022 ва 2024 финаллари

11) Аёлар ўртасидаги У-17 Осиё чемпионати -2022 ва 2024 финаллари

12) Футзал бўйича Осиё чемпионати -2022 ва 2024 финаллари

13) Футзал бўйича Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати-2021, 2022, 2023, ва 2024 йилги финаллар

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *