Маҳаллий кенгаш депутати Жаҳонгир Тўляганов уйига МИБ ходимлари унинг сўроқсиз кириб, рафиқасига босим ўтказгани ва унга тазйиқлар бўлаётганини маълум қилди.

EFFECT.UZ

“Кеча йиғилишдаман, Чирчиқ шаҳар МИБ ходимлари уйимга келиб аёлимга босим ўтказишган ва уйимни тўлиқ видеога олишган.

2019 йилдан бери мени қўлимда тарбияланиб келаётган 6 ёш болани бошқа бир тарафга олиб бериш ҳақидаги суд қарорини ижро этмоқчи бўлишган ваҳоланки бу суд қарори устидан Олий судга бекор қилишлари ва ижрони тўхтатишлари ҳақида Апелляция киритганмиз.

Қонунларга бўйсунамиз фақат қонуний бўлса…..? Ёдингизда бўлса судьяларни чиқаётган қарорлари ҳақида ҳам жонли эфир қилган эдим айнан шу фарзанд ҳақида эди….! Ундан ташқари қани депутатнинг дахлсизлиги ва қонуний таъминлаши керак. Хоҳлаган одам ёки ташкилот депутатни уйига кириб, хоҳлаганини қилаверадими?

Депутатни уйига кириш учун, кенгаш рухсати бўлиши ва ИИБ ходими, холислар иштирокида бўлиши керак эмасмиди? Менга бўлаётган тазйиқларни давом этишими ёки нима?

Уйимга кириб ноқонуний моддалар ёки ҳужжатлар ташлаб кетган бўлиши мумкин, деган тахминим ҳам йўқ эмас? Сабаби ҳеч қандай холисларсиз киришган, айниқса уйда йўқлигимда ва оила боши йўқ уйга нима бор МИБчиларга?

Мени уйимга кирган МИБ ходимини хатти-ҳаракатлари тўғрисида кенгаш раисига мурожаат қилдим, тайинли жавоб йўқ, умуман жавоб йўқ, десам ҳам бўлаверади.

Ҳар бир қарор ва буйруқларни ўзини ижро тартиб ва низомлари бор. Минг афсуски, депутатлик дахлсизлигим бор деб, халқ дардини қўрқмасдан кўтариб юрган эканман…

Давлатимиз раҳбари, биз маҳаллий кенгаш депутатлари сизни очиқ ва тўғри сиёсатингизни қўллаб-қувватлаб, шундай тазйиқларга, таҳдидларга учрашимиз аламли эмасми?

Депутатни дахлсизлиги шу даражада кучсиз экан, биз депутатлар кучли муаммоларни қандай кўтаришимиз мумкин?

Менга Президент ва қолаверса халқ ишонмоқда, фуқаролар дардига бефарқ бўлолмайман, деб виждонан депутатлик фаолиятимни олиб боришни хоҳлаганим, бу мени хатойиммикан?

Ўйлаб қолдим, депутат бўлмаганим яхшимиди ёки сайловчиларим муаммоларини кўтармаганим яхшимиди?!

Ёки бу қора кучлар билан умрбод курашаманми, бир бошга бир ўлим, деб яшайми? ёки бу қонун ҳимоячилари билганини қилаверсинмикан…??!”, – деб ёзди Тўляганов.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *