Шимолий Корея Токио Олимпиадасида иштирок этмаслигини билдирди.

Бу қарорга келишга сабаб, спортчиларни коронавирусдан сақлаш дея изоҳланган. Бу ҳақида Sports in DPR Korea нашрига асосланиб РИА Новости хабар бермоқда.

“КХДР Олимпия қўмитаси 32-Олимпия ўйинларида қатнашмасликга қарор қилди. Бунга сабаб, коронавирус туфайли дунёда соғлиқни сақлаш билан боғлиқ бўлган вазиятнинг ёмонлашганлигидир. КХДР ўз спортчиларини сақлашни мақсад қилган”, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Олимпиада чет эллик мухлисларсиз ўтказилиши эълон қилинганди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *