Ижтимоий тармоқларда Нурободда чўпонлар қўйларини ҳокимият биносига ҳайдаб боргани акс этган видеолавҳа тарқалган эди. Самарқанд вилояти ИИБ вазият бўйича изоҳ берди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳодиса 2021 йил 6 апрель куни соат 16:00ларда содир бўлган.

«Республика Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан «Самарқанд қоракўл кластер» МЧЖ корхонасига 151 минг гектар ҳамда «СП ЛУХE» МЧЖ қўшма корхонасига 197 243,4 гектар яйлов ер майдонлари ажратилган.

Кластер «СП ЛУХE» МЧЖ ва Қоракўлча массивида фаолият кўрсатаётган «Сохибкор Хожиакбар» фермер хўжалиги ўртасида 49 йилга 834 гектар яйлов ер майдонини ижарага олиш бўйича шартнома тузилган бўлиб, шартномада 1450 бош майда шохли молларни боқиш кўрсатилган бўлсада, ушбу ер майдонида фермер хўжалиги раҳбари томонидан 4 мингдан зиёд чорва моллари боқилганлиги «Қиличли» маҳалласи фуқароларининг норозилигига сабаб бўлган ва кластернинг 1450 бош қўйлари маҳаллий аҳоли томонидан 2021 йил 6 апрель куни соат 16:00ларда туман марказига ҳайдаб келинган.

Шундан сўнг, туман ҳокими, туман ички ишлар бўлими бошлиғи бошчилигида «СП ЛУХE» МЧЖ қўшма корхонаси иш бошқарувчиси ҳамда фуқаролар билан йиғилиш ўтказилиб, «СП ЛУХE» МЧЖ раҳбари «Сохибкор хожиакбар» фермер хўжалиги ўртасида тузилган шартноманинг бекор қилиниши мутассаддилар назоратига олинди”, – дейилади хабарда.

Шунингдек, бу каби ҳолатлар такрорланмаслиги мақсадида аҳолининг чорва моллари учун айни вақтларда юқорида таъкидланган Кластер корхоналари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларига масъулияти чекланган жамиятлар ташкил этган ҳолда, биринчи навбатда қишлоқ аҳолиси чорва моллари учун ажратилиши бўйича келишиб олинганлиги ҳақидаги маълумот қўшимча қилинган.

1 Comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *