Бугун 7 апрель куни «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида битирувчилар салмоғи юқори кўрсаткичларни кўрсатган Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги 39-сон умумтаълим мактабига Ўзбекистон Республикаси Президенти  совғаси яъни «Спарк» автомобили топширилди.

EFFECT.UZ

Мазкур тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Содиқов, Халқ таълими вазири Ш. Шерматов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари О. Давлетов иштирок этишди.

EFFECT.UZ

Маълумот учун жорий йил март ойининг якуни ҳолати бўйича республика миқёсида рўйхатдан ўтиб лойиҳада таълим олаётганлар сони жами 200 минг нафардан ортиқни ташкил этади. Жумладан, улардан 81 минг нафардан ортиғи иштирокчи ва 50 минг нафардан ортиғи битирувчи сертификатини қўлга киритди.

Ҳудудлар кесимида uzbekcoders.uz порталидан рўйхатдан ўтганлар сони бўйича Навоий вилояти (36 600 нафар), Қорақалпоғистон Республикаси (27 574 нафар) ва Тошкент шаҳар (25 572 нафар) етакчилик қилиб келмоқда.

Фаолият тури бўйича таҳлил натижаларига кўра, умумтаълим мактаб ўқувчилари жами лойиҳа иштирокчилари орасида 67,2 фоиз билан етакчи ҳисобланади. Кейинги ўринларда олий таълим муассасалари талабалари 13,1 фоиз, иш фаолияти билан банд бўлганлар 5,8 фоиз, коллеж ва лицей ўқувчилари  1,4 фоиз ва бошқалар 12,5 фоиз ни ташкил этади.

2021 йилдан бошлаб халқаро ИТ сертификатларини қўлга киритган ёшларга харажатларининг  50 фоизигача бўлган қисмини қоплаб бериш вазифалари белгиланди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *